ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМЛАРИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказида Samsung компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказида Samsung компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Samsung компаниясиниг Марказий Осиё бўйича бош менежери Темирлан Калижакпаров, Корпоратив ва мобиль бизнес департаменти сотув каналларини ривожлантириш бўйича эксперти Виктория Савкова, Корпоратив сотув департаменти бош бошқарувчиси Эрик Эрмеков ҳамда электрон таълим маркази директори Шавқиддин Адашбоев, Веб–порталини юритиш ва ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фаруҳ Саидовлар иштирок этишди.

Учрашув кўзланган асосий мақсад Samsung компаниянинг корпоратив сегмент учун тақдим этаётган янги замонавий қурилмалари билан яқиндан танишиш ва икки томонлама манфаатли келишувга эришишдан иборат.

Компания вакиллари томонидан таълим жараёнига ахборот коммуникацияларини жорий этишнинг замонавий ечимлари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Хусусан, Samsung KNОХ ахборот хавфсизлиги замонавий тизими, маълумотларни улкан жойда тақдим этиш имконини яратувчи деворий видео дисплейлар, тақдимотлар учун мўлжалланган Samsung Flip сенсорли функционал дисплейлари, LED-панеллар, мониторлар, маълумотларни сақлаш ускуналари ва бошқа ишланмалар билан таништирилди

Samsung тақдим этаётган замонавий ечимларнинг таълимга жараёнига оид энг сўнгги қурилмаларидан бири бу Samsung Flip сенсорли функционал дисплейидир. Интерактив қурилма ўзида қатор имкониятларни жамлаган. Хусусан, ўқитувчига мобиль қурилмадаги иловалар билан ҳам ишлаш имконини беради.

Учрашув сўнгида, Samsung компанияси томонидан таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказига инновацион қурилманинг тўлиқ имкониятлари билан амалий танишиш учун филипчартдан синов тариқасида фойдаланишга берилишига келишилди.

06.12.2018

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*